МОТОЦИКЛ ПУЛИ ҚАЙТАРИЛДИ
Жиззах вилояти, Зомин тумани, Мустақиллик МФЙ, «Аҳиллик» кўчасида яшовчи фуқаро томонидан 2021 йил 20 апрелда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигига «Call center» орқали мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатда фуқаро 2021 йил 14 апрелда кредит асосида «Тритцикл 200 НАМ МОТО» сотиб олганлиги, мотоциклда носозлик аниқланганлиги учун фирмага мурожаат қилган, аммо фойдаси бўлмаган. Кредитга сотиб олганлиги сабабли пулини қайтариб олишда амалий ёрдам сўраган.
Ҳудудий бошқарма томонидан мазкур мурожаат юзасидан автомототранспорт воситасини ишлаб чиқарувчиси бўлмиш «Norin Moto Bike» МЧЖга Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 13- ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарорининг 1-иловаси, Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 126-моддалари талаблари бузилиши бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.
«Norin Moto Bike» МЧЖ томонидан тегишли хулоса чиқарилиб, 2021 йил 5 май куни 45-сонли жавоб хати тақдим этилди, унда фуқаро томонидан сотиб олинган «Тритцикл 200 НАМ МОТО» мотоцикли учун тўланган 29,9 млн. сўм маблағ қайтариб берилганлиги билдирилиб, тўлов топшириқномаси илова қилинган.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Агарда Сизларда ҳам қайсидир соҳада истеъмолчи сифатида ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Агентликнинг «Call center» қисқа «1159» рақамига ёки Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг (69) 233-25-15 рақамли «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилиб, мурожаат этишингиз мумкин. Монополияга қарши курашиш Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси.

