САМИМИЙ ТИЛАКЛАР БИЛДИРИЛДИ
Жорий йилда туманимиздаги 44 та мактабнинг 11-синфини 2814 нафар ўқувчи тамомлади. Ўқув йили якунига бағишланган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари уюшқоқликда ўтди.
3-мактабда 1550 дан ортиқ ўқувчи ўқийди. 9-синфни 105 нафар, 11-синфни 115 нафар ўқувчи тамомламоқда. Билим масканида бўлиб ўтган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида мактаб директори Қаҳрамон Маматалиев, меҳнат фахрийси Рустамжон Саидов, Наманган муҳандислик қурилиш институти қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш кафедраси мудири, собиқ битирувчи Исломбек Аҳмедовлар самимий тилаклар билдиришди.
Раънохон ИСОҚОВА, 3-мактаб ўқитувчиси.

