«СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!»
1-БЎСМда ана шу шиор остида оммавий спорт фестивали доирасида белбоғли кураш спорт тури бўйича «Уйчи тумани ҳокими кубоги учун» вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Унда 18-30 ёшдагилардан 140 нафари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов ҳамда барча сектор раҳбарлари қатнашиб, ғолибларни қутлашди ва эсдалик совғаларини топширишди.

