ТЎҚНАШУВ ОҚИБАТИДА
Баъзан эҳтиётсизлик, баъзан бажараётган ишига масъулиятсизлик, ҳатто бепарволик дея, баҳо берамиз юзага келган нохушликни кўриб.
Аслида ҳам шундай. Фуқаро Д.Ж. эндигина 19 баҳорни қаршилаган ёшда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, нафақат ўзи, балки унинг яқинлари учун ҳам чинакам «дард устига чипқон» бўлди.
Хуллас, Д.Ж. ўз бошқарувида бўлган «Нексия-3» русумли автоуловнинг тезлигини белгиланган нормадан ошириб юборади. Оқибатда бошқарувни назорат қила олмай, қарама-қарши йўналишига ўтиб кетади. Қаршисидан келаётган «Нексия»га урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этади. Натижада ҳар икки машина салонида бўлган бир неча кишининг турли даражада тан жароҳати олишига сабабчи бўлади.
Энди у қилмиши учун қонун олдида жавоб беради.
Рауф ДАВРОНОВ, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, капитан.

