ЎТКИР ДИАРЕЯ – МАВСУМИЙ КАСАЛЛИК
Ёз фаслида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабабли ташқи муҳит ва турли объект кезларида турлича касаллик ва пайт пойловчи шартли касаллик микробларининг жадал суръатда кўпайиб, тарқалиши учун реал имкониятлар юзага келади. Айни шундай шароитда пашшаларнинг кўпайиши эса микробларнинг янада кенгроқ тарқалиши имкониятини яратади.
Айниқса, иссиқ шароитда сақланган сметана, сут ва бошқа сут маҳсулотлари, гўшт, овқат қолдиқларини истеъмол қилиш организмнинг ўткир юқумли ошқозон-ичак касалликларига чалинишига олиб келади.
Касаллик аломатларини сезган кишилар тезда врачга мурожаат қилиши ва йўқолган суюқлик ҳамда тузлар мувозанатини тиклашга интилиши зарур.
Бундай касалликка чалинмаслик учун қуйидагиларга амал қилишимиз лозим бўлади:
Энг аввало, шахсий гигиена қоидалари ва овқатланиш тартибларига риоя қилиш, ҳар гал ҳожатдан сўнг ва овқатланишдан аввал қўлни совунлаб ювиш лозим. Ариқ ва ҳовуз сувларини қайнатиб ичиш, айни мақсад учун хонадонларда ва ўқув-тарбия муассасалари ҳам уюшган аҳоли гуруҳлари учун қайнатилган сув ёки чой захиралари сақлашни ташкил этиш мақсадлидир. Очиқ сув ҳавзаларини турли чиқиндилар билан ифлосламаслик, белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилмаслик лозим. Хонадон, мактаб, ҳовли ва боғчаларда тозаликни сақлаш, ҳожатхоналарни озода тутиш, пашшаларнинг кўпайишига йўл қўймаслик ва бунинг учун деразаларга тўрпарда тутиш, дезинфекция воситаларидан мунтазам фойдаланиш лозим. Айниқса қолган овқат, сут, ёғ, гўшт, хасип ва бошқа тез бузилувчи маҳсулотларнинг махсус совитгичларда сақланиши мақсадга мувофиқдир. Ҳўл мева ва сабзавотларни ювиб истеъмол қилиш керак.
Абдураҳмон ҚАМБАРОВ,
туман СЭО ва ЖСБ эпидемиология бўлими врачи,
Баҳодир МИРАЛИЕВ, олий тоифали врач ёрдамчиси.

