ДЕПУТАТ КЎПРИК ҚУРИЛИШИГА БОШ БЎЛДИ
Дўстлик МФЙда 2555 киши истиқомат қилади. Маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Уйчи ташлама канали кўприги қурилганига ҳам салкам етмиш беш йил тўляпти. Узунлиги 22, эни 7 метр бўлган кўприк ҳозирга қадар таъмирланмаган. Бу кўприк энг серқатнов йўл ҳисобланади. Тўхтовсиз юк машиналари ва аҳоли қатнайди. Ҳудудда битта боғча ва иккита мактаб бор. Кейинги вақтда бирмунча ноқулайликлар юзага келганди.
Маҳалла раиси, туман Кенгаши депутати Умархон Отабоев бошчилигида бутун маҳалла аҳли ҳашарга отланди. Май ойида кўприк қурилиши бошланиб кетди. Ҳамма имкон даражасида ёрдам қилди. Лойиҳа ҳужжатлари тайёрланди, мустаҳкам бўлиши учун 23 тонна цемент, 7 тонна арматура ишлатилди. Жами 134 миллион сўм ҳомийлик пули тўпланиб, қурилиш ишлари жадал олиб борилди. Ва ниҳоят, янги, замонавий кўприк битди.
Кўприкнинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов сўзга чиқиб, бу хайрли ишга бош бўлган барча фуқароларга самимий миннатдорчилик билдирди.
Акрамжон АБДУҒАППАРОВ, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири.

