ИЖОДКОРЛАРГА ЭҲТИРОМ

Мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда ахборот соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланиш жараён-ларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, жойлардаги ижтимоий муаммолар, хато ва камчиликларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътиборини қаратаётгани соҳа ривожига хизмат қилмоқда.

Туманда бугунги кунда туман ҳокимлиги муассислигидаги салкам тўқсон йиллик тарихга эга «Уйчинома» газетаси, туман ҳокимлиги ахборот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда ўнга яқин телеграм каналлар фаолият юритмоқда.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида соҳада фаолият олиб бораётган ижодкорлар, фахрийларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов, туман прокурори Шерзод Раҳимов, туман ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова соҳа жонкуярларини байрам билан самимий табриклаб, эсдалик совғаларини топширдилар. Шунингдек, ЎзЛиДеП туман кенгашининг «Табрикнома»лари ҳам тақдим қилинди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммадали Қамбаровга ЎзХДП туман партия ташкилотининг «Табрикнома»си топширилди.

Ушбу сана муносабати билан туман ҳокимлигида фаол журналистлар, ижодкор ва блогерлар учун қабул маросими ўтказилди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров ижодкорларни байрам билан самимий муборакод этди. Қабул ниҳоясида ўз бурчини сидқидилдан адо этаётган, вилоят, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, маънавият ва маърифатни юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшаётган ижодкорларнинг вакилларига туман ҳокимлигининг «Ташаккурнома»си ҳамда эсдалик совғаларини топширди. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.