«КАМАЛАК ЮЛДУЗЛАРИ»
Туман маданият марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилаётган «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ҳамда истеъдодли ёшлар томонидан гала концерт бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Муҳтарама Абдуллаханова, туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров, туман ХТБ мудири Аъзамжон Мўйдиновлар иштирок этиб, фестиваль ғолибларига диплом, статуэтка, эсдалик совғаларини тақдим қилишди.
Фестиваль иштирокчилари томонидан намойиш этилган бадиий дастур барчага манзур бўлди.
Анваржон АТАҚЎЗИЕВ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати.

