МАҚСАД – РЕСПУБЛИКАДА ҲАМ БИРИНЧИЛИК

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови тўғрисида Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг тегишли қарори билан тасдиқланган.

Ушбу Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловини ўтказиш тартибини белгилаб беради.

Бу анъанага айланган тадбирга таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши томонидан «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловининг сифатли ўтиши, барча бошланғич ташкилотлар иштирокини таъминлаш борасида зарур тадбирлар амалга оширилди ва уни намунали ўтиши, барча бошланғич ташкилотлар  иштирокини таъминлаш мақсадида туман бўлинмаси кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 10 майдаги тегишли қарори қабул қилинди. Танловни ўтказиш Низоми, баҳолаш мезонлари барча бошланғич ташкилотларга етказилди, уларга танловда иштирок этиш имконияти яратилди.

Бошланғич ташкилот фаолиятини баҳолаш жараёнида сўнгги кўрик-танлов ўтказилган йилнинг икки йили мобайнида амалга оширилган ишлар инобатга олиниши натижасида фаолиятимизга ҳисобот бериш билан бир қаторда икки йиллик фаолиятимизни таҳлил қилишимизга катта имконият яратилди.

Танлов иккита йўналиш бўйича 100 нафаргача аъзони бирлаштирган касаба уюшма ташкилотлари ва 100 нафардан зиёд аъзони бирлаштирган касаба уюшма ташкилотлари ўртасида ўтказилди.

Бизнинг бошланғич ташкилотимиз 100 нафаргача аъзони бирлаштирган бўлиб, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасидаги кўрик-танловда иштирок этди ва унда қатнашган, ҳужжатлари мукаммал тайёрланган 36 та бошланғич ташкилоти билан беллашиб, туманда фахрли биринчи ўринни эгаллади. Вилоят босқичида ҳам фахрли биринчи ўринни қўлга киритдик. Энди танловнинг республика босқичида қатнашиб, туманимиз, вилоятимиз шарафини  муносиб ҳимоя қилиш ва республикада ҳам биринчи бўлиш.

Абдурашид НАБИЖОНОВ, 22-мактабнинг француз тили фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси.