СОЛИҚЧИ – КЎМАКЧИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ҳузуридаги «Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича 2021 йил I чорак таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар тўғрисида» 2021 йил 12 май куни кенгайтирилган тарзда видеоселектор ўтказилди. Ушбу видеоселектор йиғилиш баёнида берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган назорат режасининг 25-бандида паст қувватда ишлаётган, шу жумладан, саноат, савдо, умумий овқатланиш ва хизматлар соҳасида ҳамда бошқа соҳаларда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини 2-чорак давомида жонлантириш юзасидан аниқ чоралар кўриш, уларга ёрдам бериш кўрсатиб ўтилган.

Шунинг учун туманимизда тадбиркорликни қўллаб-қуватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этиш жоиз. Шунга асосан туманда фаолият юритаётган ёки айрим сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари мавжуд бўлса, туман давлат солиқ инспекциясининг тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлигини билдириб ўтамиз.

Нодирбек УЗОҚОВ, туман ДСИ тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи.