СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН БЕШ МИНГ ҚАДАМ

«Ёшлар ойлиги» муносабати билан туман марказидаги «Пахтакор» ўйингоҳидан Уйчи-Жийдакапа айланма йўлига қадар беш минг қадам акцияси ўтказилди.

Туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхоновнинг ташаббуси билан ўтказилган мазкур акцияда уюшмаган ёшлар, барча ташкилот, муассасаларда фаолият олиб бораётган 30 ёшгача бўлганлар, МФЙлардаги фуқаролар қатнашдилар.

Уч мингдан ортиқ аҳолини қамраб олган ушбу спорт тадбири Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман маданият бўлими ва бир қатор ташкилотлар  ҳамкорлигида ташкил этилди.

Акмалжон МАҲКАМОВ, 1-БЎСМ директори, туман Кенгаши депутати.