ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛАЁТГАН ИМТИЁЗЛАР

Жорий йилнинг 1 июнидан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин бўлди. Президент қарори асосида солиқ тўлашда интизомли бўлган тадбиркорларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди. Ҳозирда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси солиқларни бўлиб-бўлиб тўлашнинг вақтинчалик тартибини ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади, булар кучга киргунча вақтинчалик тартибга амал қилинади. 2021 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатидан тўлиқ тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра, солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектлари солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин бўлади. Солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 97-моддаси 13-қисми талабларини инобатга олиб, солиқ агентларига нисбатан татбиқ этилмайди. Унга кўра, гаровсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган, солиқ суммаси тадбиркорлик субъектлари томонидан охирги уч йил давомида тўланган солиқ суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш тадбиркорлик субъекатлари тўлов муддатлари кўрсатилган график асосида Давлат солиқ бошқармалари ва йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 12 ой муддатгача тақдим этилади. Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш муддатлари бузилган тақдирда, солиқ органининг солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш муддатлари бузилган тақдирда, солиқ органининг солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги қарори муддатидан олдин тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектлари солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлашлари учун солиқ  органларининг электрон давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали ҳудудий солиқ органларига ариза билан  мурожаат қиладилар. Тадбиркорлик субъектларининг аризаси белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, икки иш кунида солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлашни рад этиш тўғрисида ҳудудий солиқ органининг қарори қабул қилинади. Тадбиркорлик субъектларининг аризаси келиб тушган санасидан бошлаб 2 иш куни мобайнида солиқ органи масъул ходими томонидан ўрганилади ҳамда ўрганиш якуни бўйича 1 иш куни ичида Давлат бошқармалари ва йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан Давлат солиқ қўмитасига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш  юзасидан хулоса тақдим этилади.

Муяссар СУЛТОНОВА,

вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси,

Санобар ТЎРАБОЕВА, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси.