ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?
Туман ҳудудида ўтказилаётган «Қурол муомаласи бўйича тарғибот-ташвиқот долзарб ойлиги» давомида туман ИИБ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга фуқаровий ва хизмат қуролларининг муомаласига доир тартиб-таомилларини белгиловчи қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти, маъмурий ва жиноий жавобгарлик оқибатлари етказилиб, аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари ўтказиб келинмоқда.
Натижада бугунги кунда 23 нафар фуқаронинг ўзларида бўлган пневматик, тиғли совуқ, улоқтириш, сигнал берувчи, ўзини ўзи ҳимоя қилиш ва бошқа қурол тyрлари муомаласи бўйича ички ишлар органларига қилган мурожаатлари ўрганилди. Ўрганиш давомида мурожаатларда тақдим этилган пневматик қуроллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги «Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 810-сонли қарори талаблари бўйича бошқарма эксперт-криминалистика бўлими томонидан берилган маълумотномаларга асосан 2 та пневматик қурол ички ишлар органларига рўйхатга олинди ҳамда 21 нафар фуқарога тақдим этган пневматик қуроллари ички ишлар органларига рўйхатга олинмаслик тўғрисида маълумотлар берилди.
Бекзод БЕКМИРЗАЕВ, туман ИИБ ЖТСТГ катта инспектори.

