ЎЗГАНИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИ
Рулга ўтирган ҳайдовчи зиммасига катта юк ортилади. Автоуловни тартиб-қоидага амал қилган ҳолда бошқариш нафақат ўзи, балки бошқаларнинг ҳам соғлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Акс ҳолда…
«Спарк» автомашинасини бошқариб кетаётган Б.С. билан ҳам тузатиб бўлмас кўнгилсиз ҳодиса рўй берди. У Учқўрғон тумани автойўли бўйлаб ҳаракатланаётганда ҳаракат хавфсизлик қоидаларига амал қилмай, бошқарувни йўқотди. Оқибатда «Спарк» йўлнинг ўнг томонидан оқиб ўтувчи «Катта Фарғона» каналига тушиб кетди. Салон ичида бўлган аёл Н.Р. ушбу ҳодиса натижасида вафот этди.
Юқоридаги вазият юзасидан барча суриштирув ва тергов ишлари ниҳояланди. Фуқаро Б.С.нинг жиноий иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари бўйича айблов хулосаси Наманган вилоят прокуратурасига юборилди.
Обиджон ИСАХАНОВ, вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, капитан.

