«ҚУМТЕПА»ДА ТИКУВЧИЛИК ЦЕХИ

Қумтепа МФЙ ҳудудида «Бегойим текстиль» цехи фаолиятини бошлади.

Мазкур цех анча йиллардан бери бўш турган ва фойдаланилмай келинаётган 8 сотих ер майдонида барпо этилди. Унга «Ахси фарел сервис» балиқчилик йўналишидаги фермер хўжалиги раҳбари Ҳалимахон Мираҳмедова томонидан 400 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Мазкур цехда 21 та тикув машинаси ўрнатилди, 27 та янги иш ўрни яратилди. Шундан 8 нафари «Аёллар дафтари»да турган хотин-қизлардир. Бу ерда ҳозирда тадбиркор Севара Олимова томонидан икки хил турдаги маҳсулот –  болалар кўйлаги ва аёллар либослари тайёрланмоқда. Келгусида иш ўринларини 60 тага етказиш, бино ёнида қўшимча яна мебель цехи, аёллар фитнес клуби қурилиши режалаштирилган.

Мазкур тикувчилик цехининг очилиш маросими бўлди. Унда туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов иштирок этди ва цех фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Тожихон ОХУНОВА,

туман Кенгаши депутати.