КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ

Коронавирус жамоатчилик орасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги ахборот хизмати, ТТБ, СЭО ва ЖС бўлими ҳамда туман ИИБ, миллий гвардия ҳамкорлигида тарғибот рейд тадбири уюштирилди.

Тадбир тумандаги аҳоли гавжум бўлган бозор ҳудудида, савдо уйлари ва бошқа ижтимоий объектларда бўлиб ўтди. Бозор ҳудудида фаолият юритаётган савдогарлар ва харид учун ташриф буюрганларнинг аксарияти карантин қоидаларига риоя этмаган ҳолда тиббий ниқоб тақмасдан, ўзлари ва яқинлари соғлиқларига беписанд бўлмоқдалар.

Барчамизга маълумки, охирги кунларда коронавирус инфекциясининг янги тўлқини бутун мамлакатлар орасида кенг тарқалмоқда. Хусусан, бизнинг юртимизда ҳам.

Ҳурматли фуқаролар, вазият бундан-да кескинлашиб кетишининг олдини олган ҳолда, барчамиз ҳамжиҳатликда ушбу кассаликка қарши курашишимиз лозим. Ва бунинг энг самарали йўли карантин қоидарига риоя этиш билан бир қаторда коронавирусга қарши вакцина билан эмланишдир.

Оммавий жойларда тиббий ниқобсиз юрманг, антисептик воситалардан фойдаланинг ва оралиқ масофани сақланг.

Коронавирус инфекциясидан сақланинг, ўз вақтида вакцина олишни унутманг, энг асосийси, ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Ҳаёт инсон учун бир марта бериладиган энг олий неъмат, уни асрашимиз шарт!