КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАР ОҚИБАТИДА
Наманган-Учқўрғон автойўли анчагина серқатнов ва тирбанд магистраль ҳисобланади. Ҳайдовчидан ҳушёрлик ва эътиборни икки ҳисса талаб қилади. Боз устига, хотиржамлик, асабга эрк бермаслик ҳам ўта муҳим.
Ҳамюртимиз М.О. ўз бошқарувидаги «Дамас»ни «Аллариқ» ҳудудида кўчага бурмоқчи бўлганда ортидан келаётган автомашина ҳайдовчиси П.Ю. билан тўқнашиб кетишига сал қолади. Оқибатда ҳар иккиси бир-бирини йўл қоидасини бузганликда айблайди. Жаҳл отига минган М.О. П.Ю.нинг юзига мушт билан уриб юборади. Наманган вилоят СТЭБнинг хулосасига асосан П.Ю. енгил тан жароҳати олганлиги исботини топади.
Юқоридагиларга кўра, эндиликда М.О. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди ва айблов далолатномаси тегишли тартибда туман прокурорига тақдим этилди.
Рауф ДАВРОНОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, капитан.

