МАКТАБДА «ШОҲРУҲ» ШАХМАТ-ШАШКА КЛУБИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда спорт турлари қаторида шахматни ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда.

6-мактабда ташкил этилган «Шоҳруҳ» шахмат-шашка клуби учун алоҳида хона ажратилди ва 3 миллион 600 минг сўмлик жиҳозлар, битта махсус магнитли доска келтирилди. Бу ерда 7 ёшдан бошлаб 30 ёшгача бўлганлар ҳамда уюшмаган ёшлар ҳам шахмат сирларини ўрганишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Қувонарлиси, бирин-кетин клуб аъзолари муваффақиятларга эришиб, совринли ўринларни қўлга киритишаётганидир.

«Шоҳруҳ» шахмат-шашка клубининг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов бу каби клублар фаолиятини кенгайтириш келажакда шахматни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади. 20 июль – «Бутунжаҳон шахмат куни» муносабати билан туман туризм ва спорт бўлими томонидан ўсмирлар ва қизлар, катталар ўртасида мусобақалар ташкил этилиб, ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.