ОЧИҚ СУВ ҲАВЗАЛАРИДА ЧЎМИЛМАНГ!

Чўмилишнинг ҳузурбахшлилиги билан бир қаторда, ҳар йили дунё бўйлаб 300 минг нафарга яқин инсон белгиланмаган жойларда чўмилиши оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмаётганлиги кузатилади.

Ёшлар ўртасида юзага келаётган сувдаги ҳалокатларнинг аксарияти уларнинг назоратсиз қолдирилиши ва ўзбошимчаликлари оқибатида содир бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра, кейинги 5 йил давомида сувда чўкиб ҳалок бўлган ёшларнинг 95 фоизи ота-оналар томонидан назоратсиз қолдирилганлиги ҳамда ўзбошимчалик билан белгиланмаган ва тақиқланган жойларда чўмилиши оқибатида содир бўлган. Асосан катта ёшдаги фуқароларнинг сувга чўкишларига уларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолда чўмилиш учун сувга тушишлари сабаб бўлмоқда.

Яна бир нарса сузишни билиш хавфсизликка кафолат бўла олмайди.   

Азиз юртдошлар, сув ҳавзаларида фуқароларнинг чўкиб ҳалок бўлишлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги оддий қоидаларга амал қилинг:

-ҳеч қачон белгиланмаган жойларда (дарё, сой, кўл, сув омбори, канал ва ариқ)ларда чўмилманг;

-«Чўмилиш тақиқланади» махсус белгиларига амал қилинг;

-ёзги таътил даврида болаларни белгиланмаган жойларга чўмилишга боришларига йўл қўйманг;

-ёш болаларни назоратсиз қолдирманг;

-спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, чўмилишга борманг;

-фақатгина чўмилиш рухсат этилган махсус сув ҳавзаларида чўмилинг.

Хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш фақат Сизнинг саломатлигингиз ва ҳаётингиз кафолати эканлигини унутманг!  

Д.ОТАМИРЗАЕВ, туман ФВБ ДЁН инспектори, сержант.