САХОВАТ КЎРСАТИЛДИ

Қурбон ҳайити муносабати билан «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан туманимиздаги 57 та «Темир дафтар»даги ҳамда 50 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, жами 107 та оилага зарурий 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари беғараз тарқатилди. Қурбон ҳайитининг туҳфаси давлатимиз раҳбарининг ватандошларимизга қилаётган ғамхўрликлари, ёши улуғларга эътибор, беморларга саховат, тадбиркорларга яратиб берилаётган шароитлар, ёшларимизга кўрсатилаётган имконият, барчамизнинг кўнглимизга хотиржамлик, қалбимизга ободлик ҳадя этгани қадриятдир.