Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори Уйчи туманида 2021 йилда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 383-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 24-моддаларига мувофиқ ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2021 йил 8 июлдаги 01/16-сонли қарорини кўриб чиқиб, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун билан Солиқ кодексининг 383-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Уйчи туманидаги ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражасига, тадбиркорлик фаолияти амалга ошириладиган жойларнинг хусусиятларига, шунингдек, фаолият амалга ошириладиган турларининг мавсумийлигига қараб, озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқ суммаларига нисбатан 2021 йил учун камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 383-моддасида белгиланган озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш фаолиятидан ташқари бошқа фаолият турлари учун белгиланган қатъий белгиланган миқдордаги солиқ суммалари ўзгаришсиз қолдирилсин.

4. Уйчи туман давлат солиқ инспекцияси (Х.Бабаев):

-туман ҳудудидаги озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлардан қатъий белгиланган миқдордаги солиқни ундиришда мазкур қарор иловасида белгиланган солиқ ставкаларига риоя қилсин;

-иловада белгиланган солиқ ставкаларига оид маълумотларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин ҳамда тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб борсин.

5. Мазкур қарор «Уйчинома» газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Имамов), назорат қилиш халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (А.Ғаниев) зиммаларига юклансин.

Кенгаш раиси                                                          М.МАМАТХОНОВ.

Уйчи шаҳарчаси, 2021 йил 14 июль.