2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ ПАРАМЕРТЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

Мамлакатимиз раҳбарининг 2021 йил 22 июндаги «2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида» ПҚ-5157-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга асосан 2021-2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси парамертлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

-кундузги таълим шаклига – 113530 нафар;

-сиртқи таълим шаклига – 37675 нафар;

-кечки таълим шаклига – 6550 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12900 нафар;

в) филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар этиб тасдиқланди.

2021-2022 ўқув йили учун Наманган вилоятидаги 3 та олий таълим муассасасининг бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари учун давлат буюртмаси параметрлари жами 8625 нафарни ташкил қилиб, (ўтган йили 7850 нафар) шундан 1400 нафари давлат гранти, 7225 нафари тўлов-контракти асосида қабул қилиш режалаштирилган, бу кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 775 нафар (10%)га ошган.

Шундан Наманган давлат университетига давлат буюртмаси парамертлари кундузги таълим шакли учун 2475 нафар (605 нафар давлат гранти, 1870 нафар тўлов-контракти), сиртқи таълим шакли учун 1175 нафар, кечки таълим шакли учун 450 нафар;

Наманган муҳандислик-қурилиш институтига давлат буюртмаси парамертлари кундузги таълим шакли учун 1650 нафар (400 нафар давлат гранти, 1250 нафар тўлов-контракти), сиртқи таълим шакли учун 650 нафар;

Наманган муҳандислик-технология институтига давлат буюртмаси парамертлари кундузги таълим шакли учун 1675 нафар (395 нафар давлат гранти, 1280 нафар тўлов-контракти), сиртқи таълим шакли учун 550 нафар этиб тасдиқланди.

2021-2022 ўқув йили учун вилоятдаги 3 та олий таълим муассасасининг давлат буюртмаси парамертлари магистрлар тайёрлаш бўйича жами 594 нафарни ташкил қилиб, шундан 407 нафарини давлат гранти, 187 нафарини тўлов-контракти асосида қабул қилиш режалаштирилган.

Шундан Наманган давлат университетига давлат буюртмаси парамертлари магистрлар тайёрлаш бўйича 295 нафар (160 нафар давлат гранти, 135 нафар тўлов-контракти), Наманган муҳандислик-қурилиш институтига давлат буюртмаси парамертлари магистрлар тайёрлаш бўйича 151 нафар (129 нафар давлат гранти, 22 нафар тўлов-контракти), Наманган муҳандислик-технология институтига давлат буюртмаси парамертлари магистрлар тайёрлаш бўйича 148 нафар (118 нафар давлат гранти, 30 нафар тўлов-контракти) этиб тасдиқланди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилган бўлиб, шундан 165 таси Наманган вилояти учундир.

Акмалжон ЖЎРАЕВ, Давлат тест маркази Наманган вилояти бўлими етакчи мутахассиси.