ОДАМ САВДОСИ(ЧАҚАЛОҚ САВДОСИ)ГА ҚАРШИ КУРАШ…
Халқаро талабларга мувофиқ, одам савдоси оғир жиноят ва инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузилиши деб таснифланади. Мамлакатлар бунинг учун жазони мустақил равишда белгилайдилар. Одам савдосига қарши курашиш борасида Ўзбекистонда 2008 йилда тегишли Қонун қабул қилинган эди. Орадан 12 йил ўтиб, қонун талабга жавоб бермай қолди.
2020 йил 17 августда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Қонунда одам савдосига қарши курашиш бўйича муҳим тамойиллар белгиланиб, асосий тушунчаларга аниқ таърифлар берилган. Бу ўз навбатида, одам савдоси билан шуғилланувчиларнинг жиноий таъқиб этиш, шунингдек жабрланувчиларниҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашда қонуний асос бўлиб хизмат қилади.
Миллий қонунчиликда илгари бўлмаган одам савдоси жабрдийдаларини идентификация қилиш ва уларни қайта йўналтириш тушунчалари алоҳида бобда акс этган. Вояга етмаганлар савдосининг олдини олиш ҳам муҳим жиҳат ҳисобланади.Қонун одам савдоси жабрдийдалари бўлмиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш ҳамда давлат органлари ташаббускорлигини ошириш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси бошчилигида ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга ҳизмат қилади ва энг муҳими одам савдосига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳолис ва тўғри маълумотларни кенг жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамиятга етказишга кўмаклашади.
А.Акбаров,
жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг раиси,
Н.Ахмедов,
туман судининг девонхона мудири.

