БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
Туман маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 29 йиллигига бағишланган тантана бўлиб ўтди.
Тантанани туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Cобиров очди. Туман адлия бўлими бошлиғи Ҳалимжон Қобилов Бахтимиз Қомусининг ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида маъруза қилди. 34-мактаб ўқувчиси Бекмурод Ҳамидов ёшларга берилган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирди.
Тадбир туман маданият бўлими хонандалари ҳамда 13-сонли БМСМ ўқувчилари иштирокидаги байрам концерт дастури билан якунланди.

