ЖИНОЯТЛАРНИ ФОШ ЭТИШДА КИНОЛОГИЯ ХИЗМАТИНИНГ ЎРНИ

Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 1-сонли Наманган шаҳар кинология гуруҳи ходимларининг хизмат фаолиятини янада яхшилаш мақсадида, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, ходимларнинг хизмат олиб бориши учун зарур шароитлар яратиб келинмоқда.

Бу кинолог ходимларга қўшимча шижоат беради, улар мунтазам равишда ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан кунлик ўқув машғулотларини буйруқ талаблари асосида ташкил этиб, хизмат итларининг умумий ва махсус йўналишлар бўйича кўникмасини мустаҳкамлашмоқда.

1-сонли Наманган шаҳар кинология гуруҳи кичик инспектор-кинологи, сафдор Сардорбек Акбаров ўзига бириктирилган «Ханна» лақабли хизмат ити иштирокида вилоят ҳудудида содир этилган жиноятларни фош этишда хизмат ити имкониятларидан самарали фойдаланишга эришмоқда.

Бундан ташқари, вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсиз-лигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда пиёда-патруль йўналишларига кинолог ходимлар ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан хизматга жалб этилиб, кўплаб жиноятларнинг барвақт олдини олишга эришилмоқда.

Илҳом ҒОПИРОВ,

вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати ФМБ 1-сонли Наманган шаҳар кинология гуруҳи бошлиғи, катта сержант.