ЖИНОЯТНИ ВИДЕОТАСВИР ФОШ ЭТДИ
Вояга етмаган М.М. хали суяги қотмай туриб, жиноятнинг жирканч кўчасига қадам босишни ихтиёр этди. У бегона шахснинг мол-мулкини талон-торож этиш мақсадида У.А.нинг хонадонига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўғриликка тушади. Хонадоннинг ётоқхонасидаги диван тагидан 600 минг сўм, хонада осиғлик сумка ичидан 3 млн. сўм, жами 3 млн. 600 минг сўм пулни яширин равишда ўғирлаб чиқиб кетади.
Бироқ жиноятчи хонадонга ўрнатилган яширин камера борлигидан бехабар эди. Айнан видеотасвир орқали М.М.нинг жинояти фош бўлди.
Энди М.М. ёш жонида суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур. Унинг аччиқ қисмати барча ёшларга ўрнак бўлсин.
Оббосбек ПОЛВОНОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, катта лейтенант.

