ИЖРО ЭТИШДАН БОШ ТОРТГАЧ…
Ҳар бир жиноятга жазо муқаррар. Жазони ўташ орқали эса киши руҳан покланади, жиноятнинг жирканч башарасини таниб олади, тўғри йўлга ўзини чоғлайди.
Маҳкум Ж.Э. жорий йил 17 июнда ЖИБ туман суди ҳукми билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм этилганди. Аммо у жазони ижро этишдан бош тортиб, бир неча бор жазо шартларини қасддан бузиб келганлиги мутасаддилар томонидан қайд қилинди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, туман ИИБнинг Ж.Э.га нисбатан киритилган тақдимномасига асосан, маҳкумнинг ўталмай қолган 2 йил 8 ой 16 куни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Н.АҲМЕДОВ,
ЖИБ туман судининг девонхона мудири.

