«ИНСОН ҚАДРИ УЧУН»
Муҳтарам Юртбошимизнинг сайловолди дастурларида «Инсон қадри учун» эзгу ғояси илгари сурилган эди. Бугун жамиятимизда бўлаётган ҳар бир ўзгариш ва тараққиёт, энг аввало, инсон ва унинг манфаатлари учун бўлаётгани сир эмас.
Наманган илмий тажриба станциясининг Қизилравот бўлими ҳамда «Уйчи обод замини» фермер хўжалиги миришкорлари жорий йилни ҳам муваффақиятли якунламоқдалар. Барча соҳаларда белгиланган режалар бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ҳар икки хўжаликда фаолият кўрсатаётган сувчи-ю пудратчи, механизаторларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Уларнинг фидойи меҳнатлари муносиб эътироф этилди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган байрам тадбирида 120 нафар жамоа аъзосига 120 миллион сўмлик қимматбаҳо совғалар улашилди. 4 нафар талабага 30 миллион сўм контракт пули тўлаб берилганлиги эълон қилинди.
Тантанада вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Носиржон Каимов, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши, кластер вакиллари сўзга чиқиб, самимий дил истакларини айтишди.
«Инсон сийланган жойда азиз», -деб бежиз айтилмаган. Тадбир давомида ҳам умрини қишлоқ хўжалиги ва унинг ривожига бахшида қилаётган ризқ-рўз бунёдкорлари кўрсатилган эҳтиромдан беҳад мамнун бўлдилар.
Барно МИРЗАМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

