КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 апрелдаги видеоселектор йиғилиши 19-сонли баёнида Молия вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллий ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг маҳсулотларини давлат харидлари тизимига кенг жалб этиш, уларнинг умумий харидлардаги улушларини камида 2 бараварга ошириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
Мазкур топшириқ ижросини белгиланган муддатда сифатли таъминлаш юзасидан ДСИда ишчи гуруҳи тузилиб, гуруҳ зиммасига туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини, Молия вазирлиги ҳузуридаги туман Ғазначилик бўлими билан ҳамкорликда уларнинг маҳсулотларини давлат харидлари тизимига рўйхатдан ўтказилиши ҳамда уларни товар хом-ашё биржаларидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун Xarid.uz сайти орқали аккредитациядан ўтказилиши ҳақида тушунча бериб борилмоқда. Шунга асосан тумандаги тадбиркорлик суъбектлари томонидан ҳисобот топшириш учун олинган шахсий калит орқали Xarid.uz сайтига кириб, рўйхатдан ўтишингизни маълум этиб қоламиз. Сайтга уланишга муаммо туғилса, 97-256-50-30 телефон рақами орқали қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Н.УЗАҚОВ,
туман ДСИ ҳузуридаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.

