МАЪНАВИЯТ – ҚАЛБИМ ГАВҲАРИ
13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида шу мавзуда тақдимот кечаси ташкил этилди.
Унда туманимиз маънавий-адабий муҳитига муносиб ҳисса қўшган марҳум Ўринбой Мўминовнинг «Ўзбекнинг одоби», Худойберди Жабборовнинг «Атиргул», қолаверса, ҳозирда ижод қилиб келаётган шоир ва ёзувчилар Муҳаммаджон Нишоновнинг «Оқибат», Шокиржон Бойхоновнинг «Онамга», Адҳамжон Аҳмаджоновнинг «Эзгуликка интилиб», Зоҳидахон Аҳмаджонованинг «Кўнгил оҳанглари», Маҳбуба Ёқуббоеванинг «Ҳаётий лаҳзалар» номли китоблари оммага тақдим қилинди.
Якунда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Т.Исматиллаев барча ижодкорларни туманимиз маънавияти, маърифати ҳамда китобхонликни тарғиб этишдаги фаолликлари учун миннатдорчилик билдирдилар.
Китоб муаллифларини муносиб тақдирлаш ва уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида туман Маънавият ва маърифат кенгашининг «Ташаккурнома»лари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ва ёшларга ижодкорлар қаламига мансуб янги китоблар тарқатилди.
Гавҳарой ҲАКИМОВА,
туман Кенгаши депутати.

