МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
Туман прокуратураси ташаббуси билан мамлакатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.
Унда икки юз нафар ишсиз, муқаддам судланган ва 80 нафар ҳуқуқбузарлик содир этиб, профилактик ҳисобда турганлар, 90 нафар уюшмаган ёшлар вакиллари қатнашдилар. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад уларнинг бандлигини таъминлаш орқали ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олишдир.

