ОНА ЮРТИМ

Ҳар дам ўтар тинч фаровон бу тонгларим,

Сен-ла бахтли кечар ҳар кун, ҳар онларим,

Сенда ҳар дам ҳар сония хаёлларим,

Юртим дейман, фақат сени она юртим.

Кўзмўнчоқлар тақиб қўяй кўзларингга,

Қизим дея эркалаган сўзларингга,

Кулиб боқай доим сенинг юзларингга,

Юртим дейман, фақат сени она юртим.

Сабина АБДУЛАЗИЗОВА,

26-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.