САККИЗ НАФАР БОЛАКАЙНИНГ ҲАТНА ТЎЙИ

«Мезбон» тантаналар мажмуасида саккиз нафар болакайнинг ҳатна тўйи бўлиб ўтди.

Саховатпеша тадбиркор, «Уйчи мед диагноз» МЧЖ раҳбари Орифжон Нуриддинов ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тўйда тўкин дастурхон ёзилди ва эрталабдан ош тортилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Ҳусниддин Аҳмедов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев, ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғанишер Жўраевлар тўйболалар ва уларнинг яқинларини самимий табриклаб, совғалар топширишди.

Таниқли хонанда Умиджон Қорабоев, туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги дилрабо қўшиқлар, сўз устаси Соҳиб Мамасолиев ижросидаги ҳангомалар барчага хушнудлик бағишлади.

Отабек ЖАЛОЛОВ,

туман Кенгаши депутати.