«СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!»
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган Соку МФЙнинг «Соғлом авлод – келажак таянчи» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
1-сонли касб-ҳунар мактаби концертлар залида «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида санъаткорлар иштирокида шоу ташкил қилинди.
Унда маҳалла фаоллари, ёшлари, спортчилар қатнашдилар. Тадбирда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бош мутахассиси Дилмурод Абдуқаҳҳоровлар сўзга чиқиб, спортнинг аҳамияти, унинг оммавийлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, соғлом турмуш тарзи ҳақида сўзладилар.
39-мактаб ўқувчилари томондан мавзуга доир суратлар кўргазмаси ташкил қилинди, бадиий дастур ҳам намойиш этилди. «Уйчинома» газетасининг махсус сони тарқатилди. Санъаткорлар ижросидаги қўшиқлар рақсларга уланди.
Неъматилла РАҲИМОВ,
«Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси раиси.

