«ТОНОМЕТРИЯ» КУНИ

Жорий йилнинг 24 ноябрь кунидан бошлаб туманимизнинг 40 ёшдан ошган фуқароларида юрак қон-томир касалликларини эрта аниқлаш, ташхислаш ва соғломлаштириш мақсадида «Юрак қон-томир касалликлари скрининг текширув ўтказиш ҳафталиги» бўлиб ўтди. Уни ўтказиш учун тумандаги КТМП, ОП, ОШП ва марказий шифохона бўлимларининг 82 нафар шифокор ва 314 нафар ўрта тиббиёт ходимидан иборат 96 та тиббий бригада 40 ёшдан ошган 62902 нафар аҳолини тонометриядан ўтказиш учун барча тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Хусусан, Навоий МФЙ ҳудудида 40 ёшдан ошган аҳоли тонометриядан ўтказилди. Текширув жараёнида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи З.Мамажонова бошчилигидаги кардиолог, терапевт, УАШ, оила шифокори, бош ҳамшира ва патронаж ҳамширалардан иборат тиббий бригада томонидан вазн, қон босими, бўй узунликлари ўлчанди. Аниқланган сурункали ва ўткир юрак-қон томир касалликлари бор беморларга ўша ернинг ўзида керакли даволаш бўйича стандартлар асосида дори-дармонлар берилди.

Азизбек АБДУҒАНИЕВ,

туман тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати раҳбари.