Янги йил нашидаси
Қувонади кўзлар ёғса кумуш қор,
Яшариб келмоқда янги йил такрор.
Юртимда гўзаллик бўлганда бисёр,
Фасллар зийнати фақат қишда бор.
Қорбобо келмоқда чалиб қўнғироқ,
Дастурхонни безаб туринглар тезроқ.
Шодланса болалар кўзлари мунчоқ,
Шеърлар айтиб олишар турли ўйинчоқ.
Болажонлар қувончи безатинг арча,
Безанганда арчалар лол қолар барча.
Ялтирайди кўрсангиз заррин қор парча,
Қорбобони ёнида турар қор қизча.
Қиш куни совуқдан музлайди дарча,
Нақшинкор ойнага чизибди ғунча.
Янги йил оқшоми кириб келгунча,
Болам сенга атаб пиширдим кулча.
Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.

