ЁШЛАР ФОРУМИ ДОИРАСИДА

Деҳқон МФЙда  Ўзбекистон ёшлари форуми доирасида «Беш муҳим ташаббус маҳаллаларда» шиори остида форум ташкил этилди. Форум доирасида спортнинг футбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар уюштирилди. Миллий либослар кўргазмаси, ош мусобақаси, «Саломатлик учун 5000 қадам», бўш иш ўринларининг «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров қатнашди.