АГАР СУВ БЎЛМАСА…

Туманимиз қишлоқларида ва маҳаллаларда маҳалла гузарлари ташкил этилиб, янги савдо шахобчалари қуриб, ишга туширилмоқда. Аҳоли хонадонларида эса фуқароларимиз томонидан хонадонларнинг қайтадан таъмирлаш ва замонавий усулда яшаш хонадонлари қуриб, туманимиз, қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшиб келинмоқда. Афсуски, катта маблағлар ҳисобига қурилган масканлардаги ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари қаровсиз қолиб кетаётганлиги бу ҳол мазкур муассасалар бинолари ёнғинга қарши ҳолатини ўрганиш жараёнида кўзга ташланмоқда.

МФЙ ҳудудларида ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрганиб чиқишлар давомида маҳаллалардаги мавжуд сув ҳовузлар, афсуски, фуқароларимиз томонидан ҳар хил чиқиндилар ташланиб ёки ушбу сув ҳовузларга эгалик қилиб, кўмдириб ташлашга йўл қўйилмоқда. Шунингдек, туманимиздаги Кесканёр, Янгиҳаёт ҳамда Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғиниларида умуман сув манбалари йўқлиги ва содир бўлаётган ёнғинларда бир қатор муаммолар келиб чиқмоқда.

Агарда туманимиздаги МФЙлар ҳудудларида 2 тадан сув ҳовузи ташкил этиб, ушбу ҳовузларда доимий сув бўлишига эришсак, бино-иншоот, хонадонларимиз ва моддий бойликларимиз хавфсизлигини таъминлашга эришган бўлардик.

Шерали НОСИРОВ,

туман ФВБ норматив-техник бўлинмаси бошлиғи, капитан.