ДАРАХТЛАРГА ШИКАСТ ЕТКАЗМАНГ

Дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтқазиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга пул мукофоти берилади. Бу ҳақда АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Президентнинг тегишли Фармон ва қарори билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилди. Мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори беш бараварга, ўсимлик дунёсига етказилган зарар суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.  Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишга оид ҳукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, кўрсатма ва қарорлар қабул қилиш тақиқланади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси.