«ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ АМАЛДАМИ?»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа инсти-тутларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган «Қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида ўтказилган ижтимоий сўров айни шу мавзуда бўлди.

Лойиҳа раҳбари Неъматилла Раҳимов туман маркази, маҳаллаларда фуқаролар, турли соҳа вакиллари билан ҳамда ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўров якуни ва таҳлили бўйича маълумот берди. Жумладан, ижтимоий тармоқларда ўтказилган «Жамоатчилик назорати ҳақида тушунчага эгамисиз?» сўровида 254 кишидан 153 нафари, яъни 60 фоизи «Ҳа» деб жавоб берган. «Жамоатчилик назоратини кўпроқ қаерда ўрнатиш зарур, деб ҳисоблайсиз?» сўровига 325 кишидан 122 нафари «маҳаллада», 52 киши «Ёшлар тарбиясида», 42 киши «Тиббиётда» деб жавоб берган. «Сиз яшаётган ҳудудда жамоатчилик назорати ўрнатилганми?» сўровига 233 кишидан 123 киши «Йўқ» деб жавоб қайтарган.