ЙИЛ ЯКУНЛАРИ: САРҲИСОБ, ТАКЛИФ ВА МУЛОҲАЗАЛАР

«Маҳалла» ХЖФ фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Фонд 2021 йилда, асосан, кам таъминланган оилаларга, меҳнат таътилига чиққан МФЙ ходимларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш, МФЙлар идорасида фойдаланилган коммунал тўловларни тўлаб бериш, «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонига сазовор бўлган ходимларни бир марталик рағбатлантириш ва уларни фонд ҳисобидан Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «Навбаҳор» санаторийсида дам олишларини ташкиллаш, МФЙлар моддий-техник таъминотини таъминлаш  ва шу каби кўплаб маданий-маърифий, спорт тадбирларини амалга оширди. Қувонарлиси, «Маҳалла» ХЖФ Наманган вилояти бўлими Республика бошқарувининг 2021 йил якунлари бўйича эътирофига сазовор бўлган ва тизимдаги фондлар ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллаганлиги эътироф этилди. Эътиборлиси,  «Маҳалла» ХЖФ Уйчи тумани бўлинмаси кўрсаткичлари «Маҳалла» ХЖФ вилоят бўлимида алоҳида таъкидлаб ўтилди ва эсдалик совғаси, ташаккурнома билан тақдирланди.

Неъматилла РАҲИМОВ,

«Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси раиси.