МЕҲР ВА ҒАМХЎРЛИК

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев Мевазор МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи Меҳрибонлик уйи собиқ  тарбияланувчиларининг хонадонларида бўлди.

Шоҳиста Маъмуровага ўтган йилда 64 миллион сўм маблағ эвазига уч хонали уй олиб берилди ва 17 миллион сўм маблағ эвазига уйи таъмирланди. Ҳозирда у турмуш ўртоғи ва бир нафар фарзанди билан истиқомат қилади. Туманимиз раҳбари улар билан самимий мулоқотда бўлди ва туман ҳокимлиги томонидан хонадонга жиҳозлар олинишида кўмак берилишини айтди.

Яна бир Меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчиси Муқаддам Мирзаевага ўтган йили 60 миллион сўм маблағ эвазига тўрт хонали уй совға қилинган эди. Ўтган йилда мазкур уй 60 миллион сўм маблағ звазига тўлиқ таъмирланиб, жиҳозлаб ҳам берилди. Янги йилни Муқаддам бир нафар фарзанди билан янги хонадонда кутиб олди.

Ғанишер ЖЎРАЕВ,

туман Кенгаши депутати.