ЭЪТИРОФ
-2021 йилнинг якуни бўйича Наманган вилоятидаги бир гуруҳ соҳа вакиллари «Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур жамоат фонди» томонидан «Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди» эсдалик нишони билан тақдирландилар. Улар сафида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Жамолиддин Низомов ҳамда уйчилик фаол ёшлардан Машҳура Аҳмаджонова ҳам бор.
-Наманган вилоят молия бош бошқармаси томонидан Уйчи туман молия бўлими мудири Дилмурод Нурматов «2021 йилнинг энг яхши молия бўлими мудири» деб топилди.
-Туманимизда 2021 йилда диний-маърифий фаолият бўйича самарали меҳнати учун туман бош отинойиси М.Матжонова ҳамда туман тарғибот гуруҳ раҳбари Р.Назароваларнинг меҳнатлари эътироф этилиб, уларга «Ташаккурнома» ва эсдалик совғалари топширилди.
-Туман ФВБ бошлиғи, подполковник Аъзамжон Маматжанович Аҳмаджонов 2021 йил якуни бўйича вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «Ташаккурномаси» билан тақдирланди.
-Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан «Ватаним мадҳиясини куйлайман!» шиори остида ташкил этилган танловнинг «Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган оила» йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритган туманимиздаги Муҳаммаджон Нишоновлар оиласига Республика Маънавият ва маърифат марказининг қимматбаҳо Artel Full HD 43 (телевизор) совғаси ва РМММ туман бўлинмасининг «Ташаккурномаси» топширилди.
-Вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан 2021 йилда «Ҳар бир нуроний беш нафар ёшга мураббий» тамойили асосида намунали иш олиб борган нуронийлар фаолияти эътироф этилди. Унга кўра, туманимиздан Ғайрат МФЙ фаоли Лутфиддин Мирзаев ҳам «Ташаккурнома» билан тақдирланди.
-Республика таълим инспекцияси томонидан 2020-2021 ўқув йили якуни бўйича рейтинг эълон қилинди. Унга кўра, туманимиз мактаблари орасида Саидахон Аҳмадалиева раҳбарлигидаги 6-мактаб жамоаси биринчи, вилоятда 23-ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринларни 26, 2-мактаблар жамоалари эгаллашди.
-«Наманган сув таъминоти» МЧЖ Уйчи тумани бўлими бош ҳисобчиси Боситхон Тўхтабоев табаррук 55 ёшга тўлди. Шу муносабат билан кўп йиллик самарали меҳнати, касбига садоқати жамоа томонидан эътироф этилиб, унга табрикнома ва эсдалик совғалари топширилди.
-Туман маданият бўлими томонидан маданият соҳасига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган, Жийдакапа маданият маркази директори вазифасида ишлаган Олмахон Холмирзаева, тўгарак раҳбари Кифоятхон Ўраловалар пенсия ёшига етганлиги муносабати билан уларга бўлимнинг «Ташаккурномаси», эсдалик совғалари ҳамда пул мукофоти топширилди.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

