ЯНГИ ЙИЛГА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ
Навоий МФЙда хусусий тадбиркор Шукрулло Қаҳрамонов томонидан «DILIM» текстил ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти йўлга қўйилди.
-Тадбиркор «Аёллар дафтари» ҳамда «Темир дафтар»да рўйхатда турган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратди. Ҳозирда бу ерда 15 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди, -дейди туман ҳокимининг маҳалладаги ёрдамчиси Камолиддин Нажмиддинов.
Корхонанинг очилиш маросимида 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Хондамир Бобоев, «Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси раиси Неъматилла Раҳимов сўзга чиқиб, жамоа фаолиятига омадлар тилашди.

