ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК КУНИДА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР
Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, туман ИИБ бошлиғи Фурқатжон Мирзаев 31 декабрь куни туман марказий касалхонасининг туғруқ комплексига ташриф буюришди.
Улар янги йилнинг илк куни – 1 январь соат 00.05 да қиз фарзандли бўлган бахтли она – Эзгулик МФЙда яшовчи Одина Усмонжонова ҳамда 31 декабрь куни 38 ёшида оналик бахтига мушарраф бўлган Тепасарой МФЙда истиқомат қилувчи Гулчеҳра Ортиқовани Янги йил байрами билан қутлаб, эсдалик совғаларини топширдилар.

