ЯНГИ ЙИЛНИ ЯНГИ УЙЛАРДА
Хабарингиз бор, Беруний массивида 5 қаватли, бир йўлакли, 2 ва 3 хонали, 20 та хонадондан иборат жами 5 та тураржой биноси қуриб битказилган эди. Ҳамюртларимиз Янги йилни янги уйларда кутиб олишди.
Замонавий ва кўркам кўринишдаги бу кўп қаватли уйларнинг очилиш маросими катта шодиёнага айланиб кетди. Унда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар. Туманимиз раҳбари барчани Янги йил, янги уйлар билан самимий табриклади.
Кўп йиллик орзулари ушалиб, ўз уйларига эга бўлган, шодликларга тўлган ҳамюртларимиз Юртбошимизга, вилоят, туман раҳбарлари ва қурувчиларга миннатдорчилик билдирдилар.
Маълумот учун, мазкур кўп қаватли уйларга саксонта оила кўчиб келмоқда.
Дилдора ЮЛДАШЕВА,
туман Кенгаши депутати.

