«МАҲАЛЛАГА КИТОБ УЛАШ!»

Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш бўйича қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллага китоб улаш!» лойиҳаси доирасида бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларига китоблар улашилди. Хусусан, 1, 2, 3, 4-секторлар ҳудудидаги Хизиробод, Овчибулоқ, Соку, Пастгузар МФЙларига китоблар жамланмаси тақдим этилди. Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад тумандаги 56 та маҳалланинг ҳар биридаги мавжуд кутубхоналарни замонавий адабиётлар билан бойитиш ва халқимизга маърифат улашиш.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тумандаги 43 та МФЙга 22 донадан, яхши иш ташкил қилган Хизиробод, Овчибулоқ, Соку, Пастгузар МФЙларига 112 тадан, 9 та МФЙга 32 тадан бадиий китоб совға қилинди.

Неъматилла РАҲИМОВ,

«Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси раиси.