ТУЗАЛИШ ЙЎЛИГА ЎТГАЧ…
Назорат остидаги А.Г.га ЖИБ туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига мувофиқ ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда бир ярим йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганди. Жазо муддатини ўташ даврида А.Г. ўз вақтида ИИО пробация гуруҳи рўйхатидан ўтиб, ойма-ой чегирмаларни ўтказиб бормоқда. Унга нисбатан интизомий, маъмурий чоралар кўрилмаган, доимо иш ва яшаш хонадонида белгиланган вақтда бўлиб келган, ижобий тавсифномаларга эга.
Юқоридагиларга кўра, назорат остидаги А.Г.га тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмай қолган 11 ой 16 кун жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинишини сўраб, ЖИБ туман судига тақдимнома киритилди.
Жамолиддин СОЛИЕВ,
туман ИИО пробация гуруҳи катта инспектори, майор.

