АЖДОДЛАРИМИЗНИ ЁД ЭТИБ…
Туман МТБга қарашли 7-сонли ДМТТда буюк бобокалонларимиз мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмларига бағишлаб «Буюк сиймолар» шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда болажонлар ёд олган ғазал ва рубоийлардан ифодали айтиб беришди. «Нон иси» деб номланган саҳна кўринишини маҳорат билан ижро этишди. Бу тадбирдан асосий мақсадимиз болажонларимизни маънавий онгини бойитиш ва аждодларимиз билан фахрланиш туйғусини шакллантиришдан иборатдир.
Нилуфар НУРМАТОВА,
7-ДМТТ тарбиячиси,
Гулнора ҚАҲҲОРОВА,
мусиқа раҳбари.

