БАҲС-МУНОЗАРАЛАРГА БОЙ

5-ДМТТда давлат мактабгача таълим ташкилотларининг услубчилари ҳамда оилавий нодавлат таълим ташкилотларининг тарбиячилари учун «Дидактик ва тарқатмали материаллардан фойдаланиш» мавзусида ўқув семинар ўтказилди.

Унда 33, 36-ДМТТлар услубчилари Зарифа Ўлжабоева, Хуршида Бекмирзаевалар «Илк қадам» ва китоблар ҳақида тушунчалар беришди. 6, 8, 23, 24, 34, 35-ДМТТлар услубчилари Д.Саодатова Д.Салоҳиддинова, М.Маъмурова, М.Норбоева, Н.Абдуллаева, С.Машраббоеваларнинг дидактик ўйинлар ва тарқатмали материаллардан фойдаланиш бўйича бир қатор ўйинлари барчада катта қизиқиш уйғотди. 5-ДМТТ услубчиси К.Мансурова ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Семинар баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Дилфуза ҒОЙИБОВА,

33-ДМТТ дефектологи.